Қозоғистонда дон етарли. Келгуси ҳосил йиғим-теримигача етадиган захиралар бор. Республика Қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари мамлкатда дон тақчиллиги тўғрисида хабарларга раддия берди. Айдарбек Сапаров маълум қилишича, 1 апрель маълумот ига кўра, мамлакатда 6,4 миллион тонна дон бор. Бу ҳажмдаги маҳсулот ички бозорни таъминлаш ва бир қисмини, шу жумладан, ун кўринишида экспорт қилиш учун етарли. Айдарбек Сапаров таъкидлашича, гап дон етишмаслигида эмас, нархида.
Айдарбек Сапаров, Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари:
– Авваллари ун чиқарувчи корхоналаримиз Россиядан бирмунча арзон нархда дон импорт қилар эди. Айниқса, чегарада жойлашган Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида. Россия дон маҳсулотлари экспортини тақиқлаганидан кейин улар шошилинч равишда маҳаллий маҳсулотни сотиб ола бошлади. Натижада, дон нархи бир оз қимматлашди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.