Кентовга тобора кўпроқ туристлар келяпти

Кентовга тобора кўпроқ туристлар келяпти

Қозоғистондаги Кентау шаҳри туристларни ўзга жалб этувчи навбатдаги нуқтага айланди. Бу ерда тарихий нуқталар ва муқаддас қадамжоларга янги йўналишлар чиляпти. Шулардан бири Қарноқдаги Шаммит Эшон музейига олиб боради. Масжид ва мадраса бўлган иншоотда Бухар Жирау, Ўмархан Ауэзов каби шахслар таълим олган. 18-асрга оид бино меъморчилик ва акустика дурдонаси, дейиш мумкин. У ҳозир реставрация қилиняпти. Бинони кўриш учун Қозоғистон ва дунёнинг турли қисмларидан туристлар ташриф буюряпти.


Владимир Привалов, ўлкашунос:


- Октябрь инқилобидан кейин унда болалар уйи, мактаб, омбор бўлган. Охир оқибат, уни бузиб ташлаб, ўрнига бошқа бино қуриш ҳақида қарор қилинган. Лекин қарноқликларнинг ҳаракати туфайли бино омон қолган. Ҳар қалай, бир қисми бизгача етиб келди. Мирзаевларнинг энг камида уч авлоди тарихий ёдгорлик – масжид-мадрасани асраб-авайлаб келяпти, ушбу иншоот базасида ҳозир тарих музейи очилган.


Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, қозоқ халқининг бирлиги ва сахийлиги тимсоли бўлган, ҳозир Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасида сақланаётган машҳур Тойқозон ҳам Қарноқда қуйилган. Ушбу қишлоқда ўсаётган тут дарахти ҳам машҳур. У, мутахассислар ҳисобига кўра, бир ярим минг йилдан буён ўсиб турибди. Ривоятларга кўра, тут дарахтини минтақага келган араб лашкарбошиси Қутайба ибн Муслим эккан дейилади. Шу кунда ҳам у ҳосил беради. Танаси йўғонлиги эса камида ўн икки одамнинг қулочи билан тенг.


Мирза Мирзаев, экскурсовод:


Ҳар йили бу тутнинг турли томонлари ҳосил беради. Баъзан Туркистон томони, баъзан Қоратов томони. Унинг ўзига хослиги ҳам шунда, муқаддас дарахт ҳисобланади. Тут дарахти қошидаги булоқдан одамлар сув ичиш учун атайин келишади.


Маҳаллий аҳоли таъкидлашича, буларнинг ҳаммаси Қарноқ тарихининг арзимас бир қисми холос. Шунинг учун ушбу маскан туристлар учун қизиқарли.


Абдумалик Сарманов таржимаси