Қосим-Жўмарт Тўқаев «AMANAT» таркибидан чиққани ва партия раиси лавозимидан истеъфо берганини билдирди. Партиянинг навбатдан ташқари съездида шундай маълумот берилди. Президент Парламент Мажилиси раиси Ерлан Кўшановни партия раҳбарлигига тавсия этди. Съезд делегатлари номзодга овоз берди. Бундан ташқари, съезд давомида «AMANAT» партиясига «ADAL» партияси қўшилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.