Қозоғистон рақамли рақобатбардошлик рейтингида юқорига чиқди

Қозоғистон рақамли рақобатбардошлик рейтингида юқорига чиқди

Қозоғистон  рақамли рақобатбардошлик рейтингида фақат минтақанинг эмас, Америка ва Европанинг ҳам кўплаб давлатларидан юқорида. 2022 йил якунларига кўра, республика Португалия, Италия, Венгрия, Хорватия, Ҳиндистон, Польша, Руминия, Бразилия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдириб, 63 та давлат ичида 36-поғонани эгаллади. Финпром.кз портали берган маълумотга кўра, мамлакатнинг айти-рўйхатида мавжудлигининг ўзи рақамли тараққиётда маълум бир нуфузга эгалигини кўрсатади. IMD World Digital Competitiveness Ranking ўз тадқиқотида МДҲ ва Марказий Осиё давлатларидан фақат Қозоғистонни киритган. Бу халқаро ташкилот мамлакатнинг рақамлаштириш соҳасидаги муваффақиятларини юқори баҳолаётганини кўрсатади. WDC Рейтинги методологиясида рақамли рақобатбардошлик билимлар, технология ва келажакка тайёрлик факторлари бўйича баҳоланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.