Озиқ-овқат хавфсизлиги – муҳим масала

Озиқ-овқат хавфсизлиги – муҳим масала

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Қозоғистонда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи муҳокама қилинди. Давлат раҳбари аҳолини ҳамёнбоп ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш муҳимлигини таъкидлади. Далалар деградация бўлмаслиги учун тегишли чора-тадбирлар кўриш лозимлигини кўрсатиб ўтди. Шунингдек, қишлоқ хўжалик техникаси паркини янгилаш ва маҳаллий шарт-шароитларга мослаштирилган уруғлик жамғармаси яратиш зарурлиги алоҳида кўрсатилди. Президент, шунингдек, дала заҳматкашлари ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчиларга ажратилган давлат ёрдами ўз вақтида етказиб берилиши кераклиги тилга олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.