Мамлакатимиз ва хорижлик ишланма муаллифлари ўртасида ҳақиқий стартап-баттл ўтказиляпти. Ёш новаторлар учун Астана хаб «Digital Bridge» халқаро инновацион форуми доирасида шудай тадбир ташкил қилди. Ярим финалга 40 тача стартапер иши ўта олди. Астана хаби бош директори таъкидлашича, жорий йилда Қозоғистондан ташқари, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Россиядан ҳам аризалар тушган. Жами, 150 номзод мурожаат қилган. Таъкидлаш лозимки, «Digital Bridge» халқаро инновацион форуми IT соҳаси экспертлари, тадбиркорлар ва олимларни бирлаштирувчи анъанавий тадбир ҳисобланади.
Мағжан Мадиев, Astana Hub бош директори:
– Жорий йилда биз мазкур танловни бошладик. Ушбу тадбир иштирокчиларни жонлантиришга қаратилган. Бизда кўпроқ лойиҳалар бўлиши учун ёшлар эътиборини стартапларга йўналтириш зарур. Лойиҳа муаллифлари учун эса бу комиссия, ҳакамлар, инвесторлар қаршисида сўзга чиқиш, лойиҳасини таърифлаб бериш учун яхши имконият. Астана Хаб баттл учун биринчи ўринга 10 минг доллар, иккинчи ва учинчи ўринларга 5 минг доллар ҳамда 3 минг доллар мукофот белгилаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси