Қозоғистонда қурилиш суръати ўсишда давом этяпти. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, йилнинг биринчи ярмида қурилиш ишлари ва хизматлари ҳажми 2,5 триллион тенгени ташкил қилган. Ушбу кўрсаткич ўртача 10 фоизга ўсди. Минтақалар тараққиёт драйверига айланди. Жетису вилоятида ўсиш 87 ярим фоиз, Абай вилоятида 66 фоизга етган. Фойдаланишга топширилган уй-жой ҳажмига кўра Астана ва Алмати пешқадам. Экспертлар таъкидлашича, қурилиш кўлами ортиши қурилиш, пардозлаш материаллари ва муҳандислик ускуналари ишлаб чиқаришга ижобий таъсир кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.