Қозоғистонда жангчи аёл хоки топилди

Қозоғистонда жангчи аёл хоки топилди

Қозоғистон жанубида археологлар жангчи аёл хокини топди. Олимлар тахминига кўра, аслзода хоним эрамиздан аввалги XI аср – эрамизнинг IV асри оралиғида яшаган. У замонавий Қозоғистон ҳудудида яшаган кўчманчилар саркардаси бўлиши мумкин. Олимлар маълум қилишича, жанг қуроллари қўйилган аёл қабри биринчи марта топилиши. Унда камон, кам топиладиган турли пайкон учлари, ханжар бор. Шунингдек, қазув ишлари давомида олтин суви билан безатилган шиша маржонлар, бронза ва агатдан ясалган тилла тақинчоқлар ҳам топилган. Профессор Александр Подушкин фикрича, скелет ер остида камида 17 аср ётган бўлса ҳам яхши сақланиб қолган.

Александр Подушкин, Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети профессори:

- Қўрғон диаметри 22-25 метр атрофида. Иншоот ўлчами одамнинг тириклигидаги мақомини кўрсатиб туриши сир эмас. Демак, аёл аслзода бўлган. Кўчманчиларга раҳбарлик қилган бўлиши мумкин.

Александр Подушкин, Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети профессори:

- Жанубий Қозоғистон сарматларнинг этник ҳудуди ҳисобланмайди. Лекин биздаги материаллар бу ерда қадим замонларда сармат гуруҳи вакиллари, осиёлик сарматлар яшаганини, улар Жанубий Қозоғистонда бўлганини кўрсатади. Бу илмий жиҳатдан пишиқ далилланган маълумот. 

Навбатдаги ўрганилган қўрғонда археологлар яна бир аёл хокини топди. Тарихчилар унга қарашли буюмлар – бронза кўзгу, игна қадагичга қизиқиб қолди.

Екатерина Асадчева, Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети талабаси:

- Кўзгу инсон тимсоли ҳисобланади. Унинг ёрдамида сеҳр-жоду қилиниши мумкинлигини ҳисобга олиб, қабрга қўйишган. Тутқичини синдиришган, парчалашган.

Икки минг йиллик тарихга эга плита катта қизиқиш уйғотди. Ёзув туширилган сопол жадвал Култўбедан топилди. У – олимлар қўлидаги 26-парча.

Археологлар таъкидлашича, топилмалар кўчманчи халқларнинг маданий даражаси юксак бўлганини кўрсатади. Артефактлар Қозоғистон Миллий музейига топширилади. Тадқиқот ўтказилган жойлар эса аввалги кўринишга келтирилади. Тарихий ландшафт тикланади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.