Туркия вакиллари референдумни кузатади

Туркия вакиллари референдумни кузатади

Олий сайлов кенгаши раиси Муҳаррем Аккая раҳбарлигида Туркия делегацияси 5 июнь куни Қозоғистонда бўлиб ўтадиган умумхалқ овоз беришини кузатади. Раиснинг фикрича, референдум – муҳим сиёсий кампания. Бу тадбир халқнинг муҳим қарор қабул қилишига йўл очади. 

Муҳаррем Аккая, Туркия олий сайлов кенгаши раиси:

- Биз Конституцияга ўзгаришлар бўйича референдумда кузатувчи сифатида қатнашамиз. Марказий Сайлов комиссияси таклифига кўра, Туркистонда қоламиз. Бу менинг Қозоғистонга илк сафарим. Референдум – ўта муҳим сиёсий кампания. У демократия воситаси, халққа бевосита тўғри қарорга келиш ҳуқуқини беради.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.