Олий таълим масканлари рейтинги кўтарилди

Олий таълим масканлари рейтинги кўтарилди

Уларнинг 1,6 фоизида шундай ҳамкорлик натижасида таълим дастури шаклланди. 3 фоиздан кўпроғида иккита диплом олиш имкони бор. Марказий коммуникациялар хизматида 2022 йил учун олий таълим даргоҳларининг таълим дастурлари рейтинги маълум қилинди. Экспертлар ташқи академик мобиллик дастури доирасида қозоғистонлик талабалар учун имкониятлар кенгайиб бораётганини таъкидлаши. Шу жумладан, таълим танловида қатнашганларнинг 44 фоизи хорижда билим олди. 11 фоизи магистратурада ўқишни давом эттиряпти. Рейтинг доирасида жами 2 мингдан зиёд таълим дастурлари, 80 мингта битирувчи ва барча минтақалардаги 97 та илм даргоҳи қамраб олинди.

Гулзат Кўбенова, Қозоғистон Республикаси фан ва олий таълим вазирлиги олий таълим ва фан соҳасида сифатни таъминлаш қўмитаси раиси:

- Рейтинг учта асосий блокка тақсимланган. Битирувчилар карьера салоҳияти, таълим дастурлари сифати, талабалар ютуқлари. Рейтинг натижалари билан вазирлик ва «Атамекен» тадбиркорлар миллий палатаси сайтида танишиш мумкин. Бу маълумотлар таълим даргоҳи ва бўлажак касб танлашда абитуриентлар ва уларнинг ота-онаси учун асқатиши шубҳасиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.