Нур-Султон шаҳрида 7-16 апрель кунлари Нобель мукофоти совриндорлари ва жаҳон экспертлари иштирокида, онлайн форматда жаҳон фани ҳафталиги ўтказилади. Унинг доирасида таълим ва фанни оммалаштиришдаги энг йирик тадбирлардан бири – Central Asia Nobel Fest ташкил қилинади. Фестиваль жорий йилда «Келажакни кашф қилиб» шиори остида ўтади. Унинг дастури уч асосий йўналиш: иқтисодий имкониятлар, келажак саноати ва таълим трендларидаги технологиялар ва инновацияларни ривожлантиришга йўналтирилган. Фестивалда қатор таниқли экспертлар, шу жумладан, Google компанияси таълим бўйича глобаль раҳбари, жаҳон трендлари бўйича FordMotors раҳбари, Жеффри Сакс, Хавьер Сала-и-Мартин ва Майкл Спенс каби халқаро иқтисодчилар қатнашади. Жаҳон фан ҳафталиги асосий воқеаси эса Қозоғистон ва Марказий Осиё университетлари учун Нобель мукофоти соҳиблари туркум лекциялари бўлади.
Адилет Амиров, Central Asia Nobel Fest мувофиқлаштирувчиси:
- Биз фн ва инновациялар фестивалидан ташқари жаҳон фани ҳафталиги доирасида 12-16 апрель кунлари Нобель лекцияларини ташкил қилишга қарор қилдик. Шуни ҳам таъкидлашим лозимки, фестиваль давомида 5 нафар Нобель мукофоти совриндори ҳамда 9 нафар «За прорыв» соврини соҳиблари сўзга чиқади. Бундан ташқари, яна 8 нафар Нобель мукофоти совриндори Қозоғистон олий ўқув юртлари учун махсус лекциялар ўқийди. Яъни, Қозоғистон тарихида биринчи марта бир ҳафта давомида Нобель мукофоти совриндори лекциялар ўқийди, талабалар текция тинглаш, саволлар бериш ва мунозара қилиш имкониятига эга бўлади.