«ASTANA OPEN-2023» беллашувлари бошланди

Астана яна бир марта халқаро миқёсдаги беллашувлар ўтказиладиган майдончага айланди. Пойтахтда теннис турнири бошланди. Жорий йилда «ATP 250 ASTANA OPEN» да энг кучли 50 та иштирокчидан бир йўла 10 таси ўйин кўрсатади. Теннис кортларида жаҳоннинг собиқ учинчи ракеткачилари - швейцариялик Стэн Вавринка, франциялик Адриан Маннарино, сербиялик Ласло Жере, австралиялик Алексей Попирин ва бошқалар куч синашади. Ташкилотчилар айтишича, умумий мукофот фонди бир миллион доллардан кўпроқ. Юртимиз спортчилари жамоаси эса 4 кишидан иборат. Терма жамоа етакчиси Александр Бублик билан биргаликда Михаил Кукушкин, Андрей Голубев ва Александр Недовесов кортга чиқади.

Дмитрий Савчук, «ATP 250 ASTANA OPEN-2023» турнири директори:
- Александр Бублик дастлабки 4 серияда қатнашади, шу боис, у мазкур турнирда барчамизни мамнун қилишини жуда истардик, душанба, сешанба кунларидаги финал матчларда ҳам, Михаил Кукушкин яхши имкониятга эга, Александр Недовесов жуфтликда яхши ўйин кўрсатиши мумкин. Бу дунёдаги йирик турнирлардан биттаси, жаҳон серияси, мен айтганимдек, бундай турнир ўтказилиши – Қозоғистон учун катта шараф, биз ҳамиша шундай даражадаги теннисчиларни кўришдан мамнунмиз, билишимча, тўртинчи йилдирки, кўплаб теннисчилар Қозоғистонга келишни хуш кўради. Биз буни ўйинчилар рўйхатига қараб ҳам билишимиз мумкин.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.