Давлат раҳбари оммавий ахборот воситаларига грант ва мукофотлар топширди

Давлат раҳбари оммавий ахборот воситаларига грант ва мукофотлар топширди

Президент Қозоғистон оммавий ахборот воситалари тараққиётнинг янги босқичига кўчганини тилга олди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда янгиликлар мисли кўрилмаган даражада жадал тарқаляпти, янгиланяпти. Шунинг учун Ҳукумат аъзолари ҳам, медиа соҳасининг ижодокрлари ҳам ҳар лаҳзада ахборот хавфсизлигини таъминлашга тайёр туриши зарур. Адолатли Қозоғистонни бунёд этиш учун давлат, медиа ва  жамият ҳар қандай ўзгаришларга тайёр бўлиши лозим, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев. Бундай ҳамкорлик очиқлик, ишонч ва ҳаққонийлик тамойилларига асослаб яратилади. Шунинг учун журналистлар фуқароларда ўз мамлакати учун масъулият ҳиссини шакллантиришга ҳар томонлама ёрдам бериб бориши керак, деди Давлат раҳбари.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Фақат кучли, профессионал ва мустақил оммавий ахборот воситалари амалда мавжуд бўлган мафкуравий суверенитетни таъминлай олади. Асосий мақсад янгиликларни бериб бориш эмас, воқеалар ва жараёнларнинг ўзаро боғлиқлигини намойиш этиш, миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда сифатли аналитика ҳозирлиш керак. Қозоғистон журналистлари олдида хорижда, геосиёсий майдонда юз бераётган воқеаларни объектив ёритиб бориш вазифаси турибди.

Абдумалик Сарманов таржимаси