Коммунал муаммоларни ҳал қилиш учун халқаро молия жалб этилади

Коммунал муаммоларни ҳал қилиш учун халқаро молия жалб этилади

Мамлакатдаги 26 та йирик шаҳарда бундай объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун шу механизмдан фойдаланилади. Мазкур мақсадларда 400 миллиард доллар сарфланиши кўзда тутилган. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Қаирбек Ўскенбаев маълум қилишича, лойиҳа 2028 йилгача босқичма-босқич амалга оширилади. Давлат кафолатлаган маблағ 15 йиллик муддатга берилади. Қарз тарифлар ва республика ҳамда маҳаллий бюджет субсидиялари ҳисобидан узилади.

Қаирбек Ўскенбаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири:

- Канализация-тозалаш иншоотларини қуриш, реконструкциялаш, модернизация қилиш лойиҳаларини саралаш усуллари ишлаб чиқилди. Табиий монополиялар субъектлари харажатларига субсидия бериш тўғрисидаги буйруққа ўзгариш киритиш лойиҳаси тайёр. Октябрь ойида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси республика бюджет комиссияси томонидан маъқулланган. Халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича ишчи гуруҳ 9 декабрда Евроосиё Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг 5 та лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун техник ҳисобга маблағ ажратилишини тасдиқлаган.

Абдумалик Сарманов таржимаси