Қозоғистон фармацевтика соҳаси барқарор ривожланяпти, мамлакат ишлаб
чиқариши мавқеини кучайтиряпти. Бугунги кунда юртимизда 200 тадан зиёд ишлаб чиқарувчи рўйхатга олинган, узоқ муддатли шартномалар асосида бозорга 2 мингтадан зиёд турдаги маҳсулот чиқариляпти. Инвестициялар соҳа ривожланишига кучли
туртки беряпти. Жами қиймати 316 миллиард тенге бўлган сармоя янги ишлаб чиқаришлар учун сафарбар
қилинган. Ўтган йили умумий
қиймати 190 миллиард тенге бўлган маҳсулот чиқарилди. Айни вақтда, Ҳукумат ва тегишли органлар ёрдамида дори-дармонлар ҳамёнбоплиги
таъминланяпти. Қатор
йўналишларда нархлар салкам ўттиз фоизга пасайди. «Ягона дарча» тамойили ва рақамли ечимлар препаратларни рўйхатга олиш ҳамда бозорнинг шаффофлигини
оширишга хизмат қиляпти. Бу тадбирлар мажмуаси дори-дармон хавфсизлигини, мамлакат саноати ривожланишини, тиббий хизматлар
сифати ошишини таъминлайди. Айни вақтда, мамлакат ичида ишлаб чиқаришни
кенгайтириш, инвестиция жалб этиш ва бизнес учун барқарор муҳит яратишга эътибор қаратиляпти. Соҳа вакиллари таъкидлашича, бунинг учун Ҳукумат Президент топшириғига кўра мамлакат ишлаб чиқарувчиларини
қўллаб-қувватлаш мажмуавий чораларини ишлаб чиқди. Шу жумладан, мазкур ҳужжатда фармацевтика препаратлари
ички бозорида бундай товар чиқарувчиларнинг
улуши 50 фоизгача
ортишига эришилиши кўзда тутилган.
Қанат Шарлапаев,
«Атамекен» тадбиркорлар миллий палатаси
бошқаруви раиси:
- Биз
мамлакатда дори-дармон ишлаб чиқарувчи заводлар барпо этишни истаган йирик
инвесторлар учун олдиндан режалаш учун қулай муҳит яратилишига эришамиз. Бу тадбирлар Қозоғистон бозорида мамлакат
ишлаб чиқарувчилари улуши ортишига олиб келади. Бунда маҳсулот таннархигина
эмас, хавфсизлик ҳам муҳим аҳамиятга эга. Яъни, тегишли дори-дармонлар қўл
остимизда бўлиши учун ўзимиздаги ишлаб чиқаришни рвожлантиришимиз зарур. Бу борада
салмоқли ишлар амалга ошириляпти.
Марина
Дурманова, Қозоғистон Республикаси фармацевтика
фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳамжамияти президенти:
- Президент Мактубида нима учун мамлакат товар ишлаб
чиқарувчиси тилга олинди? Чунки
миллий хавфсизликка эришиши, мамлакат товар
ишлаб чиқарувчилари бозордаги препаратларнинг камида 50 фоизини
бериши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси

