1 июндан бошлаб Қозоғистонда вакцина олганларга қоғоз кўринишида маълумотнома берилади. Мамлакат бош санитар-врачи Ерлан Киясовнинг янги қарорида шу ҳақда маълум қилинган.
Ҳужжатда тиббий ташкилотлар имконияти чекланганларни коронавирусга қарши эмлаш учун уйга боришни ташкил қилиши зарурлиги кўрсатилган. 1 июлдан бошлаб эса фуқаролар хорижда вакцина олгани ҳақидаги ахборотга тегишли тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этади, сўнг мамлакат маълумотлар базасига киритилади. Бундан ташқари, Нур-Султон, Алмати ва Чимкент шаҳар соғлиқни сақлаш идораларидаги масъул шахслар коронавирусга қарши препаратлар силжиши ҳақида маълумотни ҳар куни вакцинация модулига киритиш зарурлиги кўрсатилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси