Қозоғистон чегарасида биометрия ёрдамида хизмат сифати оширилади

Қозоғистон чегарасида биометрия ёрдамида хизмат сифати оширилади

Қозоғистон чегараларида рақамли тизимлар ишга тушяпти. Давлат даромадлари қўмитаси  берган маълумотга кўра, «CarGoRuqsat» сервисига шахсни биометрик идентификациялаш тизими интеграция қилинади. Бу навбатларни тартибга келтириш, шаффофликни оширишга хизмат қилади. Автомашина эгасининг рақамли ишончномаси ҳам рақамли кўринишда киритилади, натижада ваколатли юк ташувчиларнинг ҳисобга туриши, ўрнини бронлаши учун имконият яратади. Барча фойдаланувчиларнинг бажараётган ишлари тизимда кўриниб туради. Экспертлар таъкидлашича, бу ишлар ўтказиш тизими ва мамлакат транспорт соҳаси салоҳиятини оширади.


Абдумалик Сарманов таржимаси