Қозоғистон пойтахти бир кеча-кундузда коронавирус юқтириш жиҳатидан яна олдинга чиқди. Ўтган сутка давомида бирйўла 114 ҳолат аниқланди. Алмати шаҳри ҳам Нур-Султондагига яқин кўрсаткич бермоқда, бу шаҳарда 111 беморда КВИ ташхиси тасдиқланди. Учинчи ўринда 75 бемор аниқланган Қўстанай вилояти.
Республика бўйича ўтган 24 соат ичида 766 одамда ПЗР-тест ижобий натижа кўрсатди. Мамлакат бўйича хавфли вирус юқтирганларнинг жами сони 165 минг нафарга яқинлашмоқда.
Мамлакатда жами 164 минг 477 бемор аниқланди. Минтақаларда вазият қуйидагича:
Нур-Султон ш. - 114 (19449)
Алмати ш. – 111 (19858)
Қўстанай вилояти – 75 (8305)
Атирау вилояти – 73 (14539)
Ақмўла вилояти – 63 (7958)
Алмати вилояти – 61 (7792)
Шимолий Қозоғистон вилояти - 54 (9291)
Павлодар вилояти – 48 (10028)
Ғарбий Қозоғистон вилояти – 43 (9712)
Қарағанди вилояти – 39 (12531)
Шарқий Қозоғистон вилояти – 37 (19358)
Манғистау вилояти – 15 (3825)
Чимкент ш. – 11 (5638)
Жамбил вилояти – 10 (5174)
Туркистон вилояти – 8 (3800)
Қизил Ўрда вилояти – 3 (3452)
Ақтўбе вилояти – 1 (3767)
Таъкидлаш жоизки, ҳозир республикада икки минтақа «қизил зона»да: Ақмўла ва Қўстанай вилоятлари. «Сариқ зона»да: Нур-Султон, Алмати шаҳарлари, Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон, Атирау ва Павлодар вилоятлари. Қолганлари нисбатан хавфсиз, «яшил зона»да.