Пойтахтда "Jana Qazaqstan" янги заковат майдони пайдо бўлди. Лойиҳа мамлакат тараққиётининг стратегик йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш билан шуғулланади. Таъкидлаш лозимки, биринчи экспертлар йиғилишида "Қозоғистон янги геосиёсий мавжудликда: трендлар, чорловлар ва стратегия" мавзуси муҳокама қилинди.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Ўтказилаётган барча ислоҳотлар натижаси сиёсий тизимни мажмуавий трансформациялаш ва демократлаштириш бўлиши зарур. «Янги Қозоғистон» кун тартибида ҳуқуқий модернизация бўлиши у ўзида иқтисодий, ижтимоий ва қадриятлар йўналишларини жамлаши керак. Шу билан бирга Янги Қозоғистоннинг заковат ўлчови ҳам шаклланиши лозим. Сифатли интеллектуал ҳамроҳлик бўлмаса интеллектуал салоҳатни ривожлантириш, мамлакат ривожланишининг янги босқичи вазифаларини бажариш амримаҳол.
Абдумалик Сарманов таржимаси.