Нора Жеруто - жаҳон чемпиони

Нора Жеруто - жаҳон чемпиони

Қозоғистон жамоаси илк марта енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида олтин медаль олди. Мамлакатимиз вакили Нора Жеруто 3000 метрга тўсиқлар оша югуришда ғалаба қозонди. Таъкидлаш лозимки, Нора Жеруто асли Кениядан. У Қозоғистонга 2017 йилда кўчиб келган. Тегишли жараёнлардан ўтгач, 2022 йилда мамлакатимиз шаънини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Қозоғистонликлар - қитъа биринчилигида

Тошкентда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида қозоғистонликлар яна 2 та олтин медаль олди. 73 килограммгача бўлганлар орасида Едиге Емберди биринчи ўринга чиқди. Икки курашда у 309 килограмм тош кўтариб, Осиё рекордини янгилади. Иккинчи олтин медални ўрта вазндаги Алишер Байбуров қўлга киритди. Шунингдек, Екатерина Алякина силтаб кўтаришда учинчи ўринга сазовор бўлди ва бронза медални қўлга киритди.

Едиге Емберди,  оғир атлетика бўйича осиё чемпиони:

- Жуда хурсанд бўлдим. Турнир қийин кечди. Таиландлик спортчи жуда кучли эди. У мендан атиги 1-2 килограмм камроқ тош кўтарди. Яхши беллашув бўлди. Энди бироз дам оламиз. Келгуси йилда юқори ёш  тоифасида қатнашамиз.

 

 Абдумалик Сарманов таржимаси.