Қозоғистонда яна бешта завод қурилади

Қозоғистонда яна бешта завод қурилади

Қозоғистонда рангли ва қора металлни қайта ишлаш заводлари қурилиши режа қилинмоқда. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, республиканинг беш минтақасида биттадан лойиҳа рўёбга чиқарилади. Киритиладиган капитал ҳажми 250 миллиард тенгедан кўпроқ бўлади. Бу заводларни қозоғистонлик тадбиркорлар ва Марказий Осиё мамлакатларидан келган инвесторлар очиши мўлжалланяпти. Лойиҳаларнинг бирида 2022 йил охиригача дастлабки цех иш бошлайди. Қолганлари кейинги йилларда фойдаланишга топширилади. Вазирлик ҳисобига кўра, йилига жами 3,2 миллион тонна пўлат маҳсулоти чиқиши кўзланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси