«Астана» халқаро молия марказида Британиянинг нуфузли техник олий илм даргоҳи филиали очилади. Унда мамлакат иқтисодиёти эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда устувор йўналишларда кадрлар тайёрланиши кутиляпти. Қозоғистон ўз навбати имкон қадар ёрдам кўрсатиш ниятини билдирмоқда. Яқин келажакда яна бир нуфузли Россия университети филиали ташкил этилади. Таъкидлаш жоизки, президент Қосим-Жўмарт Тўқаев 2025 йилгача мамлакатда камида бешта нуфузли хорижий университет ваколатхонаси очишни топширган.
Абдумалик Сарманов таржимас