Қозоғистон Президенти
Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди. Унда гиёҳванд моддаларга қарши курашиш масаласи
кўрилди.
Экспертар маълум қилишича, бу кенг қамровли муаммоларни ўз ичига оладиган нарса. Шу жумладан, миллий хавфсизликка ҳам таъсири бор. Давлат раҳбари мазкур иллатнинг кенгайиб бораётганига
эътибор қаратди. Мамлакат ичида
ҳам, халқаро даражада ҳам анча хатарли вазият шаклланди. Давлат сиёсати гиҳвандлик бизнесига йўл бермайди, дея таъкидлади Президент. Тегишли ахборот-аналитика ишлари олиб борилиши, бу моддаларнинг ҳаракати
назоратда бўлиши лозим. Президент Ҳукумат, минтақа ҳокимлари
ва тегишли давлат органларига
гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркобизнесга қарши кураш чора-тадбирларини кучайтиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

