Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг етти йиллик Президентлик фаолияти Қозоғистон ривожланиш моделининг трансформацияси, мамлакат халқаро нуфузининг кенгайиши даврига айланди. Ислоҳотлар глобал беқарорлик даврида амалга оширилса ҳам, республика макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қоди ва барқарор ривожланишга эришди, дейилади республика Бош вазири Ўлжас Бектеновнинг мақоласида. У «Егемен Қазақстан» ва «Казахстанская правда» газеталарида чоп этилди. Ушбу даврда мамлакат иқтисоди ҳажми 1,7 марта ўсди. Таъкидлаш лозимки, бунда қурилиш, транспорт ва хизматлар сектори, шунингдек, қайта ишлаш саноатининг улуши катта. Бу кўрсаткич 2,5 марта кенгайди. Асосий капиталга киритилаётган инвестиция ҳажми 12 ярим марта ортди ва 23 триллион тенгега етди. Мамлакат транзит салоҳияти – эътибор марказида. Етти йил ичида республикада минг километрли янги темир йўл қурилди, Каспий портлари модернизацияланди, Транскаспий транспорт йўналиши орқали юк ташиш ҳажми беш марта ортди. Бу ютуқларнинг ҳаммаси Давлат раҳбарининг Қозоғистонни барқарор ривожлантириш, қозоғистонликларнинг фаровон яшаши учун мустаҳкам пойдевор ўрнатишга бўлган интилишини кўрсатади. Улар мамлакатнинг янги Конституцияси учун асос бўлди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

