Ноқонуний ўзлаштирилган активларни мусодара қилиш ижтимоий адолатни тиклайди. Улар мамлакатни ривожлантириш учун ишлатилиши керак. Буни Давлат раҳбари Ақўрдада бўлиб ўтган йиғилишда яна бир марта эслатди. Астанада Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида активларни қайтариш бўйича йиғилиш ташкил қилинди. Унда Бош вазир Алихан Смаилов, Президент девони раҳбари Ўлжас Бектенов, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ермек Сағимбаев, Бош вазир ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу ва Бош прокуратура раҳбарлари қатнашди. Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисобот берилди. Шунингдек, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев барча тегишли ташкилотларга ишларни фаоллаштиришни буюрди ва бир қатор аниқ топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.