Алматилик Дуйсенбековлар хонадони узоқ вақт давомида нодир китобларни асраб келган. Араб, форс, турк, татар тилларида битилган қадимий қўлёзмалар Покистон, Ҳиндистон, Туркия ва Қозонда нашр қилинган. Улар орасида тарихий асарлар ҳам мавжуд, улар нафақат Марказий Осиёда, балки бутун дунёда юқори баҳоланади. Бу Мисрда 1324 йилда босилган Қуръон. Бу ерда адабиёт, дин, тарих, география ва фармацевтикага оид асарлар ҳам бор.
Бақитжан Дуйсенбеков, Дуйсенбек Қабиланбайулининг невараси:
– Бобом бу китобларни умри давомида тўплаган. У даволаш ишига ўзига хос тарзда ҳисса қўшган. Чунки шарқ табобатини ўтганган. Бу қўлёзмалар, китоблар илмий нуқтаи назардан ёзилган.
Қозонда чоп этилган татар тилидаги мана бу китобда эса Ақмўланинг сиёсий-ижтимоий ўрни тасвирланган. Ўша даврда бу жой қозоқ дашти маркази саналган ва Сибирь ҳамда Ўрта Осиё орасидаги «олтин кўприк» бўлган, маданий алмашинувга хизмат қилган.
Жансеит Туймебаев, Ал-Форобий номли қозоқ миллий университети ректори:
– Масалан, 17-асрда форс тилида битилган тиббиётга доир, 18-19-асрларда яратилган доришуносликка оид мана бу китоблар нодир ҳисобланади. Қуръон қўлёзмалари ҳам мавжуд.
300 дан зиёд бу ноёб китобларни Дуйсенбековлар оиласи ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университети кутубхонасига ҳадя қилди. Эндиликда муассаса олимлари олдида уларни ўрганишдек узоқ ва машаққатли иш турибди.
Абдумалик Сарманов таржимаси