Қозоғистон олим ва зироатчилари ноёб флорани тиклашга киришган. Улар пойтахтни кўкаламзорлаштириш бўйича қўшма лойиҳани ишга туширмоқда. «Қизил китоб”даги ўсимликлар ўрмон питомнигида етиштирилади. Баъзилари битта ҳужайрадан кўпайтирилган. Мутахассислар айтишича, микроматериални ўстириш учун 2 йил сарфланади.
Ерлан Раманқулов, биотехнологиялар лабораторияси бош директори:
- Йўқолиб бораётган, ўлаётган ўсимликлар билан ишлаётганда эътибор жуда муҳим. Бошқа томондан олганда, биз ўсимликларни уруғини олмасдан кўпайтириш усулларини яхши ўзлаштирганмиз. Кўпдан буён шуғулланамиз.
Кўчатлар ва янги навли ўсимликлар дарҳол экилмайди. Олдинига улар турли макро- ва микроэлементлр киритилган идишларга қўйилади. Гибридлашнинг ўзига хослиги шунда. Ушбу шароитда жараённи тўла назорат қилиш мумкин. Кўпайтиришнинг сунъий усули ўсимликлардаги табиий хоссаларни йўқотмасдан, кўп ҳолларда уларни янада кучайтириш имконини беради.
Алмагул Какимжанова, биотехнологиялар лабораторияси мудири:
- Биз оқ теракни, “Қизил китоб”га киритилган Недвецкий ва Сиверс олмаларини олдик. Уларнинг табиий сифати жуда яхши. Энг муҳими, шу иқлимга мослашган. Битта куртакдан минглаб ўсимлик етиштира оламиз.
3 йил ичида қозоғистонлик олимлар 7 минг туп дарахт етиштирди. Келажакда бошқа турдаги гибридлаш усулларидан ҳам кенг фойдаланиш режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.