Марказий Осиё IT-стартаплари хориждан инвестициялар жалб эта олади

Марказий Осиё IT-стартаплари хориждан инвестициялар жалб эта олади

Марказий Осиёнинг энг яхши технологик IT-стартаплари ривожланиш учун беш юз минг долларгача инвестиция жалб этиши мумкин. Бунга 7 мартдан Қозоғистонда иш бошлайдиган Investment Readiness Accelerator дастури ёрдам беради. Ҳозирча новаторлардан аризалар тўпланяпти. Ташкилотчилар таъкидлашича, дастур уч қисмдан иборат, онлайн ва оффлайн тартибда олиб борилади. Инноваторлар стартапларни ҳуқуқий жиҳатдан кузатиб бориш, лойиҳанинг самарали молиявий моделини яратиш, питч-дек тузиш ва бошқа кўп нарсаларни ўрганиб олиш бўйича амалий малакаларга эга бўлади. Дастур ниҳоясида эса ўз стартапларини нафақат Марказий Осиё, балки АҚШ, Европа инвесторларига тақдим этиш имкониятига эга бўлади.

Алим Хамитов, Марказий Осиёдаги биринчи венчур жамғармаси бошқарувчи ҳамкори:

- Акселатордан кўзланган мақсадга келсак, ҳаммамизга маълум, кўплаб жамоалар ҳеч кимга керак бўлмаган маҳсулот тайёрлагани учунгина эмас, балки биринчи, беғараз молиявий кўмакни топа олмагани учун ҳам тарқалиб кетади. Зеро, биринчи инвестициялар жуда муҳим. Натижада, жамоа аъзолари ҳар бири ўз йўлига кетади. Ваҳоланки муаммо қандайдир кераксиз нарса ясалганида эмас, салгина туртки етишмаганида бўлиши эҳтимоли катта. Кўп йиллардан буён буни кузатиб келяпмиз. Шунинг учун ушбу дастурни яратдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси