Агросаноат чиқиндиларини қайта ишлаш. Қозоғистон олимлари ишлаб чиққан биогаз мажмуаси Алмати вилоятида иш бошлади. Ускуна мамлакатимиз хомашёсидан ясалган ва маҳаллий иқлимга мослаштирилган. Жараён махсус реакторларда амалга оширилади. Олимлар таъкидлашича, олинадиган газ углерод балансига таъсир қилмайди, тоза. Чиқинди эса ўғитга айлантирилади. Суткасига 16 тонна биоўғит ва 30 кубметр биометан ишлаб чиқарилади.
Салауат Даулбаев, лойиҳанинг бош муҳандиси:
- Биоўғит ҳам юз фоиз тоза маҳсулот. Ҳосилдорликни оширади, ерни бойитади, самарадорлигини кўтаради, жуда фойдали. Бундай маҳсулот кимёвий ўғитлардан фарқ қилади, экологик тоза.
Қозоғистонда шу кунгача чорвачилик чиқиндиларини қайта ишлаш технологияси мавжуд бўлмаган. Хориждан келтирилганлари эса кескин континентал иқлим шароитига мутлақо чидай олмасдан, ишдан чиқаверган. Олимларнинг мазкур ишланмаси фермерларни қизиқтириб қўйди. Автоматлаштирилган қурилма хўжаликлар самарадорлигини оширади.
Едилхан Амирғалиев, лойиҳа раҳбари:
- Мамлакатнинг жанубий минтақаларида йилига икки-уч марта ҳосил олинади. Ери озиқлантирилиши керак. Бундан ташқари, кимёвий ўғитларнинг баҳоси тобора ортиб боряпти. Биз эса экологик тоза биоуўғит таклиф этяпмиз.
Таъкидлаш лозимки, пилот лойиҳа асосида яратилган ускуна уч йил давомида синовдан ўтказилади. Сўнгра у билан тижорат йўлга қўйилади. Биогаз мажмуа яратиш учун Фан жамғармаси 240 миллион тенге ажратган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.