Қозоғистоннинг экологик дастури халқаро танловда финалга чиқди

Қозоғистон флораси ва фаунасини муҳофаза қилиш ва қайта тиклашга қаратилган лойиҳаси юқори даражада баҳоланди. «Олтин дала» табиатни муҳофаза қилиш ташаббуси халқаро экологик танловда 15 финалчи қаторига кирди. Лойиҳа сайғоқларнинг йўқ бўлиб кетиши олдини олиш учун 2005 йилда иш бошлаган. Олиб борилган меҳнат натижа берди, жониворлар популяцияси 3 миллионтага етди. Бу – мисли кўрилмаган юқори кўрсаткич. «Олтин дала» ҳозир бошқа ҳамкорлари билан биргаликда дашт бургути, қулон ва Пржевальский оти тухум сонини қайта тиклаш бўйича фаолият юритаяпти. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон ташаббуси Буюк Британия, Эквадор ва Перу лойиҳалари билан рақобатга киришди. Мукофотлаш маросими 6 ноябрда Жанубий Африкада ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси