Алматида куни-кеча юз берган кучли ёғинлар оқибатлари бартараф этиляпти. Мегаполис фавқулодда вазиятлар департаменти берган маълумотга кўра, камида 30 та инфратузилма объекти, 16 уй, Ал-Форобий ва бошқа йирик шоҳкўчалардаги ўтиш жойлари сув остида қолган. Сувни сўриб олиш учун жами 609 кишидан иборат 252 техника бирлиги ва 24 мотопомпага эга кўчма бригадалар ишлаяпти. 2050 та қумли қоплар тайёрланган. Қурбонлар йўқ. Об-ҳавони кузатиш маркази берган маълумотга кўра, 13-14 май кунлари ҳам шаҳарда жала қуйиши, чақмоқ чақиши, дўл ёғиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.