«Келажак бугунда!». Нуфузли Nobel Fest келгуси ҳафтада сўнг Қозоғистонда старт олади. У онлайн форматда ўтказилади ва уч кун давом этади. Ташкилотчиларнинг асосий мақсади – Марказий Осиё ва Кавказни жаҳоннинг илғор инновациявий оқимлари билан интеграциялашдан иборат. Таъкидлаш лозимки, ушбу илмий-таълимий тадбирда анъанага кўра жаҳон фани юлдузлари, олимлар, бизнес-лидерлари ва новаторлар қатнашади, улар ичида 10 нафар Нобель мукофоти совриндори бор. Улар Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжондаги студияларга келишади ҳамда бутун дунё учун очиқ трансляцияда қатнашади. Nobel Fest дастури замона талабига кўра 4 асосий қисмларга бўлинган. Улар: яшил мавжудлик, инновациялар асри, келажак касби ва одамлар учун иқтисодиёт. Махсус талабалар учун фестиваль доирасида онлайн-лекциялар ўқилади.
Мақсат Курбенов, Қозоғистон инклюзив тараққиёт жамғармаси директори:
- Бевосита трансляция 5 тилда – қозоқча, инглизча, русча, ўзбекча ва озарбайжонча берилади. Учта асосий студияда иш юритилади. Улар Нур-Султон, Боку ва Тошкентдаги студиялар. Шунингдек, Қозоғистон университетларидаги студиялардан ҳам фойдаланилади. Фестивалда жами 200 университет, 70 мамлакатдан 50 минг иштирокчи қатнашиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси