Куз ойларида Қозоғистон пойтахтида жаҳон ва анъанавий конфессиялар етакчиларининг VII съезди бўлиб ўтади. Навбатдаги форумда дунёнинг олтмиш давлати вакиллари инсониятнинг пандемиядан кейинги даврда ижтимоий-маънавий ривожланиши масалаларини муҳокама қилади. Бу ҳақда Конфессиялараро ва тамаддунлараро мулоқотни ривожлантириш маркази бошқарув раиси Булат Сарсенбаев маълум қилди. Бундан ташқари, секцияларда таълимий жараёнларда, аёллар мақомида, шунингдек, экстремизм билан курашда диннинг роли мавзуси кўриб чиқилади. Айтиш жоиз, жаҳон ва анъанавий конфессиялар етакчиларининг учрашуви юртимизда ўтказилиши Қозоғистоннинг дунё саҳнасидаги ўрнини кўрсатиб беради.
Булат Сарсенбаев, Конфессиялараро ва тамаддунлараро мулоқотни ривожлантириш маркази бошқарув раиси:
– Тайёргарлик кетмоқда, таклифлар юборяпмиз, тараддуд кўряпмиз. Мазкур съезднинг мундарижаси тайёрланмоқда. Бу экспертлар зиммасидаги машаққатли иш, улар бу тадбирга мазмун киритиши лозим, съезд чин маънода натижа бериши, буни ҳис қилишимиз, баҳолашимиз учун бу муҳим.
Хуршида Абдуллаева таржимаси