Буюк қозоқ мутафаккирининг доно ҳикматлари юртимиз киносанъатининг янги асари учун асос бўлди. Қозоғистонда «Абайнинг Қора сўзлари» кинолойиҳасини суратга олиш ишлари якунланди. Айни кунларда, дейди фильм ижодкорлари, якунловчи босқич – ранг бериш ва график ишлар амалга оширилмоқда. Асар 15 та қисмга бўлинган, Абай ривоятлари ва фалсафий трактатларидан ташкил топган. Фильмни яратишда мураккаб режиссёрлик ечимларидан фойдаланилган, улар буюк файласуф фундаментал ижодининг ажралмас қисмларини янгичасига очиб беради. Бош қаҳрамонлар образини Тунғушбай Жаманқулов, Жан Байжанбаев, Ерик Жўлжақсинов, Нурлан Алимжанов, Аружан Жазилбекова, Берик Айтжанов ва Аян Ўтепберген гавдалантирган. Фильм қозоқ, рус ва инглиз тилларида суратга олинган. Бадиий кинолойиҳа ҳамма кўриши мумкин бўлган интернет-платформаларга жойланади ва жаҳон телеканалларида намойиш этилади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси