Қозоғистон ва Австрия ҳамкорликни фаоллаштиради

Қозоғистон ва Австрия ҳамкорликни фаоллаштиради

Қозоғистон халқаро мажбуриятларини бажаришда давом этади. Венада бўлиб ўтган Австрия Ташқи ишлар вазири билан учрашувда республика Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди шундай баёнот берди. Хорижий оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган брифингда у ҳамкорлик режалари ҳақида гапирди ва мамлакатда вазият барқарорлашганини тилга олди. Шунингдек, ушбу воқеалар юзасидан ўтказилаётган тергов ишлари хусусида Австрия журналистлари саволларига жавоб берди.

Мухтар Тлеуберди, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири:

- Австрия – Қозоғистоннинг етакчи савдо ҳамкорларидан бири. Биз иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, илғор технологиялар ва ноу-хау жалб этиш, Австрияга экспортимизни хилма-хиллаштиришдан манфаатдормиз. Афсуски, йил бошида оммавий зўравонликларга дуч келдик. Аҳолининг тинч намойишларидан мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги бузғунчи кучлар фойдаланди. Қуролланган безорилар, тайёргарлик кўрган экстремист гуруҳлар иши мувофиқлаштирилгани, молиялаштирилгани шундан далолат беради. Улар Қозоғистон халқини террор қилмоқчи бўлди. Бу – террор ҳаракати эди.

Қозоғистонга киритилган ЖХШТ бўйича иттифоқчилар тинчлик ўрнатувчи контингенти таркибида фақат Россиянинг эмас, Арменистон, Беларусь, Қирғизистон ва Тожикистон қўшинлари ҳам киритилганди. Улар ўз вазифасини муваффақиятли адо этди ва бугунги кунга келиб Қозоғистон ҳудудидан чиқиб кетди.

Шу билан бирга, Австрия Ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг бугунги кунда хавфсизлик, тинчлик ва барқарорлик жуда муҳимлигига урғу берди.

Александр Шалленберг, Австрия Ташқи ишлар вазири:

- Биз самарали маълумот алмашинувига эришдик. Қозоғистонда юз берган воқеалар ташвишли эди. Фотографиялар ва янгиликлар бизда ваҳима уйғотди. Барча ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдираман. Ҳозир мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилди. Бу Қозоғистон халқи, унинг ҳамкорлари, шу жумладан, Европа Иттифоқи, инвесторлар манфаатига мос. Хавфсизлик, тинчлик ва барқарорлик, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, фикр билдириш эркинлиги ва қонун устуворлиги нафақат Қозоғистон халқи, балки халқаро ҳамжамияти ва инвесторлар учун ҳам муҳим.

Австрия Ташқи ишлар вазири Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларини ҳамда инфратузилмалар ва «яшил технология»лар соҳасида ҳамкорликни янги имкониятларини ахтараётганини қўллаб-қувватлашини тилга олди. Эслатамиз, Қозоғистон ва Австрия ўттиз йилдан буён

ўзаро дипломатик алоқади. Фаол ҳамкорлик қилади. Ушбу республика вакилининг таъкидлашича, Қозоғистон – Австриянинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори.

Абдумалик Сарманов таржимаси