«Ўнгтустик»да чиқарилган товарлар 23 давлатга экспорт қилинади

«Ўнгтустик»да чиқарилган товарлар 23 давлатга экспорт қилинади

«Ўнгтустик» эркин иқтисодий зонасида чиқарилган маҳсулотлар 23 давлатга экспорт қилинади. Қозоғистон Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, бу ҳудуд ташкил этилганидан буён унда 30 дан ортиқ лойиҳа рўёбга чиқарилди, 55 миллиард тенге инвестиция киритилди, 2 мингдан зиёд иш ўрни очилди. Унда текстил кластери бунёд этилган. Кичик ва ўрта бизнес корхоналари, шу жумладан, кўп миқдорда маҳсулот чиқарувчи гилам, калава, целлюлоза, чулки-пайпоқ фабрикалари ишлаб турибди. Эслатамиз, махсус иқтисодий зона резидентларига қатор имтиёз ва преференциялар берилади. Улар ер солиғи, мулк солиғи, корпоратив даромад солиғидан озод қилинади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.