Энергетика соҳасига маблағ ажратилади

Энергетика соҳасига маблағ ажратилади

Ёз давомида Ҳукумат кучайтирилган тартибда ишласин. Келгуси иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида Бош вазир Ўлжас Бектенов шундай топшириқ берди.  Бош вазир таъкидлашича, барча иссиқлик манбалари ёқилғи билан таъминланиши зарур. Бунинг учун масъулият Саноат ва Энергетика вазирлигига юкланади. Соҳага капитал жалб этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу жумладан, станцияларни таъмирлаш ва модернизация қилиш учун 327 миллиард тенге инвестиция ишлатилади. Президент топшириғига кўра, мамлакатда биринчи навбатда, 19 та иссиқлик манбасини такомиллаштириш масаласи ҳал қилиниши керак. Ҳукумат раҳбари таъкидлашича, соҳада кадр масаласини ҳам ҳал қилиш лозим.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Меҳнат, Фан ва Маориф вазирликлари ушбу соҳада меҳнат бозорини тўла таҳлилдан ўтказиши лозим. Заруратга кўра, тегишли ихтисосликлар бўйича грантлар сони оширилади. Шу билан бирга, таълим даргоҳлари юқори малакали муҳандислар, энергетиклар, гидротехниклар, энергоаудиторлар, электриклар ва бошқа мутахассисларни тайёрлаши зарур. Билим ва тажриба ёшларга берилишини таъминлаш керак.

2024 йилда 23,8 миллион гектар ерга уруғ қадалади

Вазирлар маҳкамаси баҳорги дала ишларини ҳам назоратида тутиб турибди. Бунинг учун 140 миллиард тенге ажратилган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилишича, ёппасига экиш кампанияси майнинг иккинчи ўн кунлигида бошланади. Салкам 24 миллион гектар майдонга уруғ қадалади.

Айдарбек Сапаров, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири:

 Буғдой далаларининг майдони ўтган йилга нисбатан 426 минг гектарга камаяди ва 13,3 миллион гектарни ташкил қилади. Айни вақтда, мойли экинлар ҳудуди 373 минг гектарга, озуқа экинлари майдони 66 минг гектарга ошади. Шунингдек, сувни кўп истеъмол қилувчи ўсимликлар майдони камаяди. Пахтазорлар 16 373 минг гектарга, шолизорлар 12 373 минг гектарга қисқаради.  Қатор минтақаларда баҳорги дала ишлари бошланган, 1,5 миллион гектар ерга уруғ қадалди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.