Немис бизнеси Қозоғистонда янги лойиҳалар жорий этади

Немис бизнеси Қозоғистонда янги лойиҳалар жорий этади

Немис тадбиркорлари Қозоғистонда янги лойиҳаларни йўлга қўйиш ниятида. Жамбил вилоятида қурувчилик соҳаси гиганти - «Кнауф» компанияси гипсокартон ишлаб чиқарувчи завод бунёд этади. Жаҳондаги барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари учун қути тайёрловчи етакчи компания ўз бизнесини кенгайтирмоқчи. 5 миллиард доллар қийматга эга 48 лойиҳа устида ишланяпти. Қозоғистон делегациясининг Берлиндаги Германия бизнесменлари билан учрашуви натижасида қатор шартномалар тузилди. ГФР шу кунгача Қозоғистон иқтисодиётига 5,5 миллиард евро инвестиция киритган.

Грегор Томалла, «Multivac» компаниясининг МДҲ ВА европа давлатларидаги ишлари бўйича вице-президенти:

- Биз Қозоғистонда ишлаяпмиз, мамлакат бўйлаб маҳсулотимизни сотамиз. Магазинда колбаса ёки пишлоқ харид қилаётган бўлсангиз, уни  бизнинг маҳсулотга қадоқлашган бўлишлари эҳтимоли жуда катта. Қозоғистон билан музокаралар кўнгилдагидек ўтди. Ишни кенгайтирмоқчимиз. Ускуналаримиз учун эҳтиёт қисмлар чиқариш ҳақида ўйлаяпмиз.

Ардақ Зебешев, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги инвестиция қўмитаси раиси:

- Инвестицияларнинг 90 фоизи қайта ишлашга доир лойиҳаларга йўналтирилган. Иқтисодиётнинг нохомашё секторини ривожлантириш биз учун устувор йўналиш. Энг йирик лойиҳамиздан кўпчилик хабардор. «Svevind» компанияси «яшил» водород чиқармоқчи. Яна бир компания қуёш ва шамолдан электр энергияси олади. Ҳар бир учрашув давомида биз қозоғистонликлар билан шунчаки танишмадик, балки алоҳида лойиҳаларни батафсил муҳокама қилдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси