Қозоғистоннинг ТДТ давлатлар билан ўзаро савдо ҳажми 12,9 миллиард долларга етди

Қозоғистоннинг ТДТ  давлатлар билан ўзаро савдо ҳажми 12,9 миллиард долларга етди

Қозоғистон Президенти ТДТ XII саммитида яратишни таклиф қилган Туркий давлатлар рақамли мониторинг маркази Транскаспий халқаро транспорт йўналиши ривожланишини жадаллаштиради, логистика шаффофлиги ҳамда тезкорлигини таъминлайди. Ташкилотга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг Бокуда бўлиб ўтган иккинчи учрашувида Ўлжас Бектенов ушбу масала бўйича махсус ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, айни вақтда бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида Туркистонда «Турон» махсус иқтисодий зонаси очилди. Унда янги ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда технологик кластерлар иш юритади. Учрашув қатнашчилари савдо-иқтисродий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш, Марказий Осиё сув захираларидан унумли фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди.


Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев таъкидлагани каби, бугунги кунда дунё ҳамжамияти Туркий давлатлар ташкилотини жиддий чорловларга дош бера олувчи нуфузли, жипс ташкилот сифатида билади. 2025 йил якунларига кўра, Қозоғистоннинг ташкилотга аъзо давлатлар билан ўзаро савдо ҳажми 12,9 миллиард долларга етди. Бирлашма салоҳиятидан фойдаланган ҳолда савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни чуқурлаштиришдан манфаатдормиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси