Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи мамлакатлари мавжуд талаблар ва техник регламентларга кўра ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни ҳам назорат қилиш ниятида. Бугун Мажилисда тегишли қонун лойиҳаси тасдиқланди. Ушбу ҳужжатни Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов Парламент қуйи палатаси депутатларига тақдим этди. Унинг айтишича, айланмадаги маҳсулотларнинг 85 фоизи шу кунларда Иттифоқнинг ягона техник регламентига кўра тартибга келтирилган. Шартнома эса қолган 15 фоизи учун тузилади. Бижутерия, соатлар, маиший чўткалар ва бошқа товарлар шулар қаторига киради. Қонун лойиҳаси иттифоқ ҳудудида айланмада бўлган товарларнинг ҳаммаси хавфсиз бўлишини таъминлайди, деди вазир.
Бахит Султанов, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:
- Мазкур шартнома бизнес учун маъмурий тўсиқлар қўймайди. Хавфсизликни таъминлаш учун синовлар натижаси кўзда тутилган стандартларга мослигини аниқлашнинг ўзи етади. Маҳсулот тўғрисидаги маълумот ахборот базасида тўпланади. Ҳар бир истеъмолчи уни кўздан кечириши, бозордаги вазиятни ўрганиш учун фойдаланиши мумкин. Бу эса янги маҳсулотлар пайдо бўлганини ўз вақтида аниқлаш ва мунтазам мониторинг қилиш имкониятини беради.
А. Акимжанова, Абдумалик Сарманов таржимаси