Нефть баҳолари тобора ортиб боряпти. Brent маркаси сўнгги уч йилда биринчи марта баррелига 84 доллардан ошди. Лондон биржаси маълумотига кўра, ўсиш 2,5 фоизга етган. Бир бочка WTI учун ушбу майдончада 81 доллар сўрашяпти. Эслатамиз, ОПЕК+ ноябрь ойида 400 минг баррелга ошириш қарорига қарамай йирик хомашё бозорларида шундай вазият кузатиляпти. Бир баррель нефть нархи 86 долларгача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси