Ҳукумат бу муаммони бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни кўриб чиқди. Йўловчи авиаташувида монополияга қарши қўшимча чора тадбирлар Алихан Смаилов раислигидаги махсус комиссия йиғилишида кўрилди. Комиссия аъзолари нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш масаласида ҳам қатор муаммоларни тилга олишди. Шу жумладан, нефтни қайта ишлаш заводларидан бирида техник сервис хизматини аутсорсингдан корхонанинг ўзига қайтариш масаласи кўрилди. Натижада, ортиқча воситачилардан воз кечиш имконияти туғилади. Муҳокама сўнгида Бош вазир тегишли давлат органларига тасдиқланган қарорларни рўёбга чиқариш учун чора-тадбирлар кўришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси