Саноат, хизматлар ва ички талаб ошиши ҳисобига бунга эришилади.
Нариман Маннапбеков, осиё тараққиёт банкининг қозоғистондаги офиси раҳбари:
- Прогнозга кўра, 2023 йилда хизматлар 3,4 фоизга, 2024 йилда 3,9 фоизга ўсади. Бунда транспорт, савдо, меҳмонхона бизнеси ҳамда Европа ва Осиё ўртасида товар айланмасига бераётгани ёрдами ҳисобига эришилади. Прогнозимизга кўра, 2023 йилда ташқи бозорларда хомашёга талаб ортиши сабабли саноат 4,7 фоизга кўтарилади. Шунингдек, истеъмол молларига талаб 2023 йилда 1,6 фоизга, 2024 йилда 2,2 фоизга ортади. Инфляция суръатларининг пасайиши ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун давлат харажатлари ортиши реал даромадлар ошишига олиб келади.
Молиявий ташкилот аналитиклари прогнозига кўра, асосий экспорт товарлари баҳоси ошиши тадбиркорлар фаоллигини қўллаб-қувватлаш ва инвестициялар жалб этишга ёрдам беради. Мутахассислар 2024 йилга бориб инфляция 6 фоизга тушишини кутишяпти. Экспертлар таъкидлашича, бу табиий ҳолат, Қозоғистон ҳукуматининг асосий озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини чеклаши ва бензин нархини назоратга олиши шундай оқибатларга олиб келади. Эслатамиз, Қозоғистон ОТБ билан фаол ҳамкорлик қилади. 1994 йилдан буён суверен ва носуверен қарзлар, грантлар, техник ёрдам сифатида турли лойиҳаларга банк 6 миллиард доллар маблағ киритган.
Абдумалик Сарманов таржимаси