Астанада туризмни
ривожлантириш бўйича ғоялар марафони ўтмоқда.
Унинг доирасида ёшлар соҳани ривожлантириш бўйича фикрларини тақдим этяпти.
Maqsut Narikbayev University талабалари биринчи кунда ўз инновациявий ғояларини
тақдим этди. 25 та жамоа 3
йўналишдаги лойиҳаларни ҳимоя қиляпти. Шу жумладан, Астананинг
диққатга сазовор жойларини ўзаро
бирлаштирувчи туристик тадбирлар концепцияси кутиляпти. Талабалар пойтахтда қатор янги туристик
объектлар, одамларни жалб этувчи марказлар яратиш, рақамли ечимлар ёрдамида
мегаполис инфратузилмаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар беряпти. Марафон
Астананинг бошқа олий таълим даргоҳларида ҳам ўтказилади. Энг яхши ғоялар
туризмни ривожлантириш дастури доирасида рўёбга чиқарилади.
Диана
Рашид, Maqsut Narikbayev University талабаси:
– Биз
«Evently» иловасини ишлаб чиқяпмиз. Унда Қозоғистоннинг барча машҳур
ресторанлари тақдим этилади. Фойдаланувчилар ўзларига ёққан видео ва фотони
томоша қилади ҳамда ўзларига
ёққанини танлайди. Унинг асосий устун жиҳати — вақт ва маблағ тежалиши. Бундан
ташқари, буюртма бериш, онлайн олдиндан тўлаш, кунни, масалан, 25-майни белгилаш мумкин.
Максат
Жанабаев, Инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси раҳбари
ўринбосари /Астана шаҳри/:
–
Статистикага кўра, Астанада туристлар сони жадал ошяпти. 2024 йилда пойтахт 1,5
миллион нафар меҳмон қабул қилди. Жорий йилда бу кўрсаткични 1 миллион 700
мингтага етказиш мақсад қилинган. Туризм соҳаси йил сайин ривожланяпти. Ёшларнинг
креатив ғоялари ва таклифлари бунга ёрдам беришига ишонаман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

