Наврўз Қозоғистонда ўн кун байрам қилиниши мумкин

Наврўз Қозоғистонда ўн кун байрам қилиниши мумкин

Янгичасига Наврўз. Қозоғистонда ушбу байрам одатдагидек тўрт кун эмас, ўн кун нишонланиши мумкин. Шундай концепцияни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси «Очиқ НҲА» порталида эълон қилинди. Унга кўра, 14 мартдан 23 мартгача мамлакатда ҳар бир куни ўз мавзусига эга сайиллар бўлиб ўтади. Масалан, 21-сана миллий ошхона куни бўлади, 18-санада эса халқ эзгу амаллар кунини нишонлайди. Шу тариқа, ҳукумат барчага севимли айём мазмунини бойитиш ва миллий қадриятларга урғу беришга қарор қилди.

 БЛИЦ:

- Доим нишонлаймиз, паловга навбатда турамиз. Тўғри, 10 кун кўп, лекин, майли, биз кўникувчанмиз, шундай миллий байрамларни яхши кўрамиз, бажонидил ўтказамиз, кутиб оламиз, ҳаётдан завқланамиз.

- Қаергадир бора олсак, яхши, уйда ўтирмай, кўнгилочар жойларга борса бўлади.

- Ўйлайманки, бу тўғри, чунки бу миллий байрам, бизники ва ҳар куни маълум бир тадбир ўтади. 1-кун, эслолмайман, ўқигандим, яъни ҳар бир куни маълум санага аталган. Шу боис, ўйлашимча, бу тўғри. Нега шундай бўлмасин? Россияда Янги йилда икки ҳафта дам олишади, Хитойда ҳам икки ҳафта.

Эслатамиз, Республика президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Мустақиллик ҳар нарсадан қимматли» мақоласида Наврўзнинг одатий байрам шаклини ўзгартириш зарурлигини айтган. Дарвоқе, янги концепция Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланган.