2035 йилга бориб Қозоғистонда дастлабки АЭС бунёд этилади

2035 йилга бориб Қозоғистонда дастлабки АЭС бунёд этилади

2035 йилга бориб Қозоғистонда электр энергияси тақчиллиги 40 фоизга етади. Мамлакат энергия тизими ускуналар эскириши оқибатида 8 гигаватт энергиядан маҳрум бўлади. Экспертлар таъкидлашича, уларнинг ярмидан кўпи путурдан кетаётгани ҳақида 2020 йилда маълум қилинган. АЭС қурилиши электр энергияси тақчиллигини бартараф этишнинг асосий усулларидан бири, дейди соҳа экспертлари.

Тимур Жантикин, «Қозоғистон Атом Электр Станциялари” ҲЖ Бош директори:

- Техник-иқтисодий асослаш ишларини давом эттириш учун мавжуд 6 технологиядан  бирини танлаб олишимиз керак. Ҳозирча бу ишлар биринчи босқичда тўхтаб турибди. Станция жойлашадиган ерга мувофиқ ишлаш керак. Яъни, аниқ бир станция лойиҳасига кўра муҳандислик-тадқиқот ишлари олиб бориш зарур.  Бунинг учун маҳсулот етказиб берувчи ва технология бўйича қарор қабул қилиниши керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси