Нашриётлар рақамли ечимлардан фаол фойдаланмоқда

Нашриётлар рақамли ечимлардан фаол фойдаланмоқда

Рақамли ечимлар – таълим соҳасига. Қозоғистондаги нашриётлар дарс жараёнида фойдаланиш учун материаллар ва қўшимча таълим қуролларини рақамлаштирмоқда. Бунинг учун айти-мутахассислар билан фаол ҳамкорлик қилиняпти. Ekitap.kz лойиҳаси ҳам шундай коллобрация натижаси дейиш мумкин. Ўзига хос таъимий майдонча мамлакат нашриётларининг меҳнат маҳсули. Бугунги кунда унда 100 минг нафардан зиёд фойдаланувчи бор. Ўқувчилар масофадан туриб билим олади, рақамли саводхонлигини такомиллаштиради. Шунингдек, видео ва аудиоматериаллар билимларни тезроқ ўзлаштиришга хизмат қилади. Улар онлайн майдончаларда қозоқ ва  рус тилларида мавжуд.

Дидара Алина, Нашриёт бош директори:
- Биз бу бозорда 20 йилдан буён ишлаймиз. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириқлари, сўнгги даврдаги илғор йўналишларга мос равишда ҳамкасблар билан бирга дарсликларни рақамлаштирдик. Улардан дарс жараёнларида фаол фойдаланиш мумкин, илиқ фикрлар эшитяпмиз. Булар ҳаммаси биз учун жуда қулай. Интерфаол шаклда жуда осон. Болаларимиз зарур билимларни эгаллашига ёрдам берадиАйни вақтда барча дарсликлар қоғоз шаклида ҳам тақдим этилмоқда.

Мамлакатимизда яшовчи муаллифларнинг болаларга аталган асарларига алоҳида эътибор бериляпти. Қозоғистоннинг йирик нашриётларидан бирида болалар учун QR-кодли китоблар чоп этилмоқда, улар ёрдамида аудио-ҳикоялар ва эртаклар тинглаш мумкин. Масалан, «Абай» энциклопедияси шу тарзда ишлайди.

Ҳозирча нашриётларда 40 дан зиёд маҳсулот чоп этилди. Улар орасида мактаб дарсликлари, ўқитувчилар учун услубий қўлланмалар, бошқа адабиётлар ҳам бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси.