Қосим-Жўмарт Тўқаев: Конституцияни ўзгартириш – ислоҳотлар дебочаси

Қосим-Жўмарт Тўқаев: Конституцияни ўзгартириш – ислоҳотлар дебочаси

Сентябрда давлат раҳбари Қозоғистонни ривожлантиришга оид янги қарорларини тақдим этади. Халққа мурожаатида Президент мамлакат ўзгара боришини, Асосий қонунга киритилган ўзгаришлар биринчи қадам эканлигини билдирди. Умумхалқ овоз бериши – мамлакат тарихидаги муҳим саҳифа. Фуқароларнинг мутлақ кўпчилиги референдумда қатнашиши ва ўзгаришларни  қўллаб-қувватлаши жамиятнинг етуклиги ва масъулиятли эканлигидан дарак беради. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, ўзгаришлар республика ҳаётининг ҳар бир соҳасига, ҳар бир фуқаро турмушига таъсирини кўрсатади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Узвий сиёсий ўзгаришлар миллий иқтисод ривожланиши, миллий тадбиркорлик мустаҳкамланишига олиб келади. Энди биз иқтисодда шаффоф ва адолатли ўйин қоидаларини киритишимиз, қонунчиликни ислоҳ этишимиз зарур. Барча сунъий монополияларга барҳам беришимиз, коррупция йўлига тўғон қўйишимиз керак. Тадбиркорлар ташаббусларин қўллаб-қувватлашимиз, хусусий мулкни ҳимоя остига олишимиз, рақобатни кучайтиришимиз зарур. Олдинда иқтисодни диверсификациялаш бўйича катта ишлар турибди. Юқори самарали қишлоқ хўжалиги, бақувват транспорт-логистика тизимини ривожлантиришимиз, ҳамма жойда рақамли экотизимларни шакллантиришимиз керак.

Бундан ташқари, Президент миллий қурултой чақирилишини билдирди. Унинг биринчи йиғилиши тез кунларда Улитауда ўтади.          

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.