Қозоғистонлик талабалар АMAZON лойиҳасида иштирок этади

Қозоғистонлик талабалар яна «Amazon»да ишлай олиши мумкин. OpenSearch лойиҳаси виртуал маълумотлар омбори манба кодини яхшилаш учун уларга 10 ҳафта давомида онлайн-тартибда ишлаш имконини беради. Таълимнинг иккинчи навбати Қозоғистон Фан ва олий таълим вазирлиги ҳамда Америка корпорацияси ўртасида имзоланган меморандум доирасида ташкил этилади. Ёшларга «Amazon»даги тажрибали муҳандислар устозлик қилади. Амалиёт якунида қозоғистонлик талабалар хорижлик менторлардан тавсия  ва хулосалар олади.

Улан Несипқалиев, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги департамент директори ўринбосари:
– Америка корпорацияси ушбу пилот дастурни март ойида амалга татбиқ қилганди. Унинг доирасида 400 нафар талабамиз менторликка эга бўлди ва OpenSearch фаолиятига ҳиссасини қўшди. Ёшларнинг аксарияти таълимни муваффақиятли ўтказди,  улар «Amazon»дан иш таклифини олди. Қозоғистонлик тингловчиларнинг техник таълим сифати юқорилиги  сабабли «Amazon» АҚШдаги талабалар учун ҳам дастурни давом эттирадиган бўлди. Айтиш керак, бизнинг ёшлар илк қалдирғочлар бўлди.

 Хуршида Абдуллаева таржимаси.