Қозоғистон талабалари NASA космик иловалари халқаро танловида қатнашади. Шу кунларда давом этаётган танловнинг жаҳон босқичида номинантлар лойиҳалари кўриб чиқиляпти. Унинг натижасига кўра финал иштирокчилари аниқланади. Ғолиблар январь ойида маълум бўлади. Таъкидлаш лозимки, минтақавий босқич октябрь ойида ўтказилганди. Уларда 150 давлатдан 9 минг жамоа космик лойиҳасини тақдим этган. Шундан 940 гуруҳ саралаб олинди, улар қаторида Қозоғистоннинг 2 жамоаси бор.
Серик Жартибаев, Ахборот технологиялари коллежи раҳбари, Павлодар шаҳри:
– Павлодар Ахборот технологиялари коллежи талабалари Роман Устименко ва Жан Бейсекеев, Ахмет Байтурсинов номли мактаб ўқувчиси Игорь Мартинюк 3D-сайт ишлаб чиқишди, сайёралар ҳаракати траекторияларини кўрсатган ҳолда Қуёш тизими моделини яратишди. Унда Curiosity марсоходининг видео трансляцияси ҳам бор. Қозоғистонликлар аввал
ҳам бу танловда қатнашган, лекин ҳозирча жаҳон босқичида муваффақиятга эришмаганмиз. Шу сабабли,
талабаларимизни пионер, дейиш мумкин.
Жан Бейсекеев, ишланма муаллифи:
– Биз қуёш тизими макети бўлган веб-сайт яратдик, унда ҳар бир космик объект,
галактикамиз тўғрисида батафсил тушунча берилган. Шунингдек, сайтдаги барча маълумотлар қозоқ, рус, инглиз тилларида тақдим
этилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.